«фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги» тегли мақолалар


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ССВга қайтарилди
7 сентябрь 2023, 09:17

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ССВга қайтарилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига қайтарилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида маъмурий ислоҳотлар доирасида у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таркибига ўтказилганди.

«Док-1 Макс» қонуний рўйхатдан ўтганда ҳам, ундаги заҳарли моддаларни аниқлаб бўлмасди — судланувчи
28 август 2023, 14:07

«Док-1 Макс» қонуний рўйхатдан ўтганда ҳам, ундаги заҳарли моддаларни аниқлаб бўлмасди — судланувчи

Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари С.К. «Док-1 Макс» сиропи қонуний ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтганда ҳам, ундаги заҳарли моддаларни аниқлаб бўлмаслигини таъкидлади. У Ўзбекистонда дори ишлаб чиқариш ва текшириш бўйича белгиланган амалдаги тартибнинг ишончсизлигига шаъма қилди.

Фармацевтика агентлигига янги раҳбар тайинланди
21 феврал 2023, 10:29

Фармацевтика агентлигига янги раҳбар тайинланди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига Улуғбек Эгамов раҳбар бўлди. Агентликнинг аввалги директори Сардор Кариев «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропи воқеалари ортидан ишдан олинганди.

Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди
10 феврал 2023, 09:50

Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди

«Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропининг ножўя таъсири сабабли болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди.

Ўзбекистон президенти Фармацевтика агентлиги раҳбарини ишдан олди
30 декабр 2022, 19:31

Ўзбекистон президенти Фармацевтика агентлиги раҳбарини ишдан олди

Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевни ишдан олди. «Болалар ўлими соҳада ишлар аҳволи, назорат йўқлигини кўрсатди. Мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради», — деди президент.

Фармацевтика агентлиги раҳбари ва «Ўзбекистон темир йўллари» раисига «ҳайфсан» берилди
11 март 2022, 16:01

Фармацевтика агентлиги раҳбари ва «Ўзбекистон темир йўллари» раисига «ҳайфсан» берилди

Президент жума кунги видеоселектор йиғилишида дунёқарашини ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётгани учун Фармацевтика агентлиги директори Сардор Кариевга «ҳайфсан» берди. Унинг икки ўринбосари Дилшод Акбаров ва Алишер Темиров эса ишдан бўшатилиши айтилди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон темир йўллари» раиси в.б. Хуснутдин Хасилов ҳам «ҳайфсан» олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг